Фожиа! Сирдарёда эр нолиган хотинини ўлдирди

Фожиа! Сирдарёда эр нолиган хотинини ўлдирди

Ширин шаҳар “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1958 йилда туғилган фуқаро Б.А. жорий йилнинг 19 январь куни соат 09:00ларда Ширин шаҳар ИИБга ўз айбига иқрорлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 18 январь соат 21:00ларда яшаш хонадонида 1971 йилда туғилган шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи М.Х. билан ўрталарида келиб чиққан оғзаки жанжал (хотини унга “пул топиб келмаябсан” дегани учун) оқибатида шу ерда бўлган ошхона пичоғи билан М.Х.нинг танасини турли жойларига жами 5 маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган, дейилади Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га берилган хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ширин шаҳар прокуратураси томонидан Б.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!