Фожиа! Севган қизини зўрлаб, қўрқитиб юрган йигит қилмиши

Фожиа! Севган қизини зўрлаб, қўрқитиб юрган йигит қилмиши

Муҳаббат инсоннинг кўзини кўр қилиб қўяди, дейишади. Шунданми, аксарият ёшлар бир-бирининг қусурларини ҳар доим ҳам илғашавермайди.

Заҳро (исм-шарифлар ўз­гартирилган) Санжарга кўнгил қўйганди. Санжар эса… яхшиси, воқеани ўқиб, бу ҳақда ўзингиз хулоса чиқаринг.

Бугун Заҳро уйқудан босинқираб уйғонди. Ўрнидан тургач, юз-қўлини ювди-да, нонуштага ўтирди. У кўрган тушини эслар экан, илоҳим, яхшиликка бўлсин, дея ўзига таскин бериб қўйди.

Аммо кўнглидаги ғашлик ба­ри бир тарқалмади. Шу кун у кечга яқин Санжар билан учрашиши керак. Буёғини сўрасангиз, улар бир ой муқаддам жанжаллашиб қолишган, бугун эса, Санжар унга қўнғироқ қи­либ, гапи борлигини, агар келмаса, оқибати ёмон бўлишини айтганди.

Дунёнинг ишлари қизиқ, одам боласи эртага нима бўлишини билмайди. Агар Заҳро ўша куни Санжарнинг ёнига бормаганида, балки бошига бу кулфатлар тушмасдими? Аксинча, Санжар айтганидек, “оқи­­бати ёмон” эмас, ҳаммаси жой-жойида бўлармиди?

Бироқ Заҳро Санжарнинг дўқ-пўписасидан қўрқиб, учрашувга розилик берди. Ўзига қол­ганида-ку икки дунёдаям унинг гапига кирмасди. Чунки Санжар уни қаттиқ ранжитган, қўпол муносабатда бўлиб, сўнгги пайтларда уриб, ҳақо­ратлайдиган одат чи­­қарган эди.

Санжар Заҳрони доимо учрашадиган жойда кутиб олди.

— Салом Заҳро, яхшимисан?

— Нега чақирдингиз? Сиз би­­­лан гаплашадиган гапим йўқ!

Бундай қатъият ва журъатни кутмаган Санжар дўсти Ҳа­­лимнинг ёнида довдираб нима дейишини билмай қол­ди. Ке­йин ўзини пича тутиб ол­­ди-да, Заҳрога заҳрини со­ча бошлади. Улар жанжаллашиб кетишди. Ҳалим уларни тинчлантиришга уринди, ам­мо бундан би­­­рон-бир натижа чиқмади. Азбаройи қутуриб кетган Санжар Заҳронинг бошига уч-тўрт маротаба мушти билан урди. Оқибатда, Заҳро мушт зарбидан ҳу­шини йў­қотди.

— Ҳалим тез машинани юр­­­­ғиз, — дея бақирди Санжар.

Автомашинани ўт олдирган Ҳа­лим Санжарга шошилинч юзланди:

— Ҳайдасанг-чи!

— Қаерга ҳайдай, — деб сў­ради бу­тунлай эсанкираб қолган Ҳалим.

— Хоҳлаган томонга.

Ҳалим эса, довдирай-дов­ди­рай автомашинани шаҳар четидаги кимсасиз дала ҳовлилардан бири томонга ҳайдади. Автомашина тўхтагач, Санжар Заҳрони кўтариб дала ҳовлининг хоналаридан бирига олиб кирди-да, ўзининг қабиҳ ниятини амалга оширди. Сўнг эса, суратга туширди. Заҳро жон-жаҳди билан қанчалик қаршилик кўрсатмасин, барибир Санжарнинг чангалидан қутула олмади.

Охир-оқибат эса, у Санжарнинг қўлидан қандай чиқиб кетгани ва уйига қандай алфозда етиб олганини ўзи ҳам билмайди. Уйига етиб келгач, қўр­қа-пўса ётоғига кирди-да, ўзи­ни тўшакка ташлади. Би­роқ ота-онасига рўй берган воқеа ҳақида айтишга журъати етмади.

Ўша дамда у ўзини шаъни, қадр-қиммати ва ор-номуси таҳқирланганидан ўта бахтсиз ҳис этар, юраги нафрату аламга тўлиб-тошган, кўзига дунё қоп-қоронғи кўринарди.

Орадан, чамаси, икки ойлар ўтди. Буни қарангки, Санжар қа­биҳ қилмишидан уя­лиш, афсус-надомат чекиш ўрнига баттар тубан йўлга ўтиб олди. Кунлардан би­рида улар кўчада тасодифан яна учрашиб қо­лишди. Заҳро ундан қочишга уринди. Бироқ Санжарнинг икки оғиз сў­зидан сўнг Заҳро бирдан бў­­­шашиб, ўзини йўқотиб қўйди.

— Нима деяпсан аблаҳ, шунчаси каммиди, мени тириклай кўмасан-ку?! — деди у алам би­лан.

Санжар эса, ҳеч нарса бўл­магандек, совуқ иршайиб турарди.

Заҳронинг кутилмаганда бундай ҳолатга тушишига ўша, беҳаё суратлар сабаб бўлганди. Санжар уни Заҳрога кўр­сатиб, “Агар айтганимни қилмасанг, бу суратларни бозорга плакат қилиб ёпиштириб чи­қаман”, дея таҳдид қилганди.

Шундан сўнг Заҳро итоаткор қиёфада зўрға пичирлади:

— Мендан нима истайсан?!..

— Ҳозир уйингдан икки миллион сўм олиб чиқасан, — деди Санжар.

Буткул чорасиз қолган Заҳро пулни олиб келиб, унинг қў­­­­лига тутқазди. Бироқ бу билан Санжарнинг қутурган нафси тинчимади. Аксинча, у Заҳрога ҳар ойнинг охирида бир ярим миллион сўмдан бериб турасан, дея шарт қўй­ди. Заҳро бу­ни эшитиб, ҳўнг­раб йиғлаб юборди ва Санжарга ялиниб-ёлворишга тушди:

— Ахир, мен бунча пулни қаердан оламан?!

— Бўпти, мен розиман, фақат эртага суратларинг бозорда пайдо бўлади, — деди Санжар сурбетларча.

Заҳро иложсиз қолди.

Шу тариқа Заҳро Санжарга ойига бир миллион сўм бе­риб турадиган бўлди. Энг ёмони, ҳар қандай қабиҳликдан қайтмайдиган Санжар ўзи камлик қилгандек, бу разолатга хотинини ҳам аралаштирди.

Кунларнинг бирида Сан­жар­нинг хотини Салима Заҳрога телефон қилиб, 200 АҚШ доллари зарурлигини айтди. Заҳро бунча пулни топишнинг имкони йўқ эканини айт­га­нида, у қулоғидаги зирагини сотишни маслаҳат берди. Яна дағдаға, қўрқитиш ва таҳдид исканжасида қолган Заҳро зирагини сотишга маж­бур бўлди.

Таажжубланарли томони шундаки, бундай қабиҳлик кам эмас, кўп эмас, роппа-роса уч йил давом этди. Санжар ва унинг хотини Заҳронинг бор-йў­ғини сўриб олди. Заҳронинг топган пули, йиққан би­со­ти нафс бандалари Санжар ва унинг хотинининг чўн­тагига оқиб кираверди.

Заҳро бошига тушган бу кулфатни ота-онасига билдирмасликка уринарди. Аммо унинг беўхшов хатти-ҳаракати, доимо қўрқув ичида юришини кў­риб, оила-аъзолари ҳушёр тортишди.

Бунинг устига бир кун Санжар яна Заҳрога қўнғироқ қилганида, телефонни унинг опаси Зуҳра олди. Санжар уни Заҳ­­ро деб ўйлади, шекилли, масхаралаб, устидан кула бошлади. Табиийки, унинг гапларига Зуҳра чидаб туролмай қарғашга тушди. Санжар эса, бунга жавобан яна суратлар ҳа­қида гапирди ва гўшакни қў­йиб қўйди. Зуҳра нима гап эканини англолмай буткул довдираб қолди ва Заҳрони қистовга олди. Заҳро эса, ҳаммасини опасига айтишга мажбур бўлди.

Шундан сўнг улар ҳуқуқни му­ҳофаза қилувчи идорага ариза билан мурожаат қи­лишди.

Шу тариқа эр-хотин Санжар ва Салиманинг қилмиши тў­лиқ ошкор бўлди.

Суд ҳукми ўқилди. Санжар Усмонов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб­ланиб, панжара ортидан жой олди. Салиманинг эса, аёл­лиги ва вояга етмаган фар­занд­лари борлиги инобатга олиниб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўл­маган жазо тайинланди.

Санжар ва Салиманинг соддадил Заҳрога ўтказган зулм ва зўравонликлари барчамиз учун сабоқ бўлиши даркор.

Исматулла МАМАНОВ,
Тошкент вилояти маъмурий судининг судьяси

Манба: hudu24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Хитойликлар оролни эгаллади ва тарк этди

У ерда Хитой байроғи ўрнатилган.

"Манчестер Сити" қишда сотиб олган ҳимоячиси ёзда сотиб юборилиши мумкин

Қишки трансферлар вақтида ҳимоячи Витор Рейс "Палмейрас"дан "Манчестер Сити" таркибини тўлдирди.

Испаниядаги фавқулодда ҳолат туфайли «Барселона» - «Интер» учрашуви бошқа вақтга кўчирилиши мумкин

El Desmarque хабарига кўра, Испанияда электр энергиясининг ўчиб қолиши туфайли Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги "Барселона" - "Интер" учрашуви кўчирилиши мумкин.

"Эл-Класико" олдидан "Барселона" мухлислари учун хушхабар бор

Бу ҳақда Каталония топ-клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.

Россия тез орада ғурурдан портлаб кетади

Лавровнинг таъкидлашича, Москва ва Вашингтон "турли соҳаларда алоқаларни давом эттирмоқда.

Япониялик олимлар узоқ умр кўришнинг оддий усулини ошкор қилди

Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.

Россия Ҳиндистон ва Покистонга мурожаат қилди

Россия томони Покистон ва Ҳиндистонни келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш учун босиқлик сақлашга ва конструктив мулоқот олиб боришга ундамоқда.

Қозоғистон Хитойга ер бергани ҳақиқатми?

Қозоғистон ТИВ бу ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.

Россияликлар энди урушмоқчи эмас

Украинадаги рус ҳарбийларининг деярли тўртдан уч қисми (72 фоизи) жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тарафдори.

Европа зулматга чўмди

Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Ҳабиб ЕЧЛда ким ғолиб бўлишини истаётганини айтди

Менинг фикримча, улар бу мавсумда ЕЧЛни ютишади. Агар тўғрисини гапирсам, уларнинг ғалабасини жуда хоҳлайман.

Туркияда 1100 йиллик қопқоғи очилмаган амфора топилди

Анталиянинг Каш тумани қирғоқларида роботлар ёрдамида олиб борилган сув ости қазишмаларида ҳалокатга учраган кемадан 1100 йиллик оғзи ёпиқ амфора (қадимда ишлатилган кўза) топилди.

Индзаги ва Чалҳанўғлу мафияга алоқадорлиги учун дисквалификация қилинди

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Президент Ойимжон Отажановани унвон билан тақдирлади

Хоразм вилояти Хонқа туманидаги «Собиржон-Юсуп» фермер хўжалиги бошлиғи Отажанова Ойимжанга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони берилсин.

Камала Ҳаррис сайловдаги мағлубиятдан кейинги илк нутқида Трампни танқид қилди

Унинг чиқиши Трамп президентлигининг 100 кунлиги билан бир вақтда бўлиб ўтди.

Японияда илон тезюрар поездларни икки соатга тўхтатиб қўйди

Бир метр узунликдаги илон ҳаводаги электр тармоғига ўралиб, электр тармоғида қисқа туташув ҳосил қилган.

Трампга Россия ва Украина ўртасида девор қуриш таклиф қилинган

АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.

ЖССТ ходимларнинг иш ҳақини молиялаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.

Аргентинада 5,8 магнитудали зилзила юз берди

Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди .

Покистон шимоли-ғарбида содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисасида саккиз киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ҳисобот Dawn газетасига таяниб хабар беради.

Исроил олов ичида қолди

Мамлакатни йирик ўрмон ёнғинлари қамраб олди.

Зеленский собиқ яқин одамига нисбатан санкциялар жорий этди

Зеленский ўз идорасининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга нисбатан санкциялар жорий этди.

Тошкентда вилоятида иккита машина ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида “ВАЗ-2102” ҳайдовчиси енгил даражадаги куйиш жароҳатини олган.

Германиядаги портда портлаш содир бўлди

Ҳодиса жойида 90 га яқин ўт ўчирувчилар, қутқарувчи ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ишламоқда.

Янгиҳаёт туманидаги цехда ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бухорода Chery ва юк машинаси тўқнашди

Тўқнашув оқибатида Chery автомобили ҳайдовчиси, 1967 йилда туғилган I.M., воқеа жойида вафот этган.

Эроннинг Бандар Аббос портидаги портлаш қурбонлари сони 70 кишига етди

Эрон расмийлари портлаш қўпорувчилик ҳаракати эканлигига далил йўқлигини айтди.

Ғазода 65 мингдан ортиқ бола очликдан даволанмоқда

Айни пайтда, Ғазо секторидаги тахминан 1,1 миллион бола ҳар куни очликка дуч келмоқда.

2100 йилга келиб ерда қорли қишлар камдан-кам учрайди

Тадқиқот илмий журналда чоп этилди.

Исроил Европадан ёнғинларни ўчиришда ёрдам сўрамоқда

Бу ҳақда Йнет портали хабар берди .

Мисрда газ қувурининг портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда маҳаллий Ёум7 портали хабар берди.

Кенияда депутат отиб ўлдирилган

Бу ҳақда “Репорт” телеканали хабар берди.

Емаган сомсага пул тўлаш: Трампнинг режалари сабаб Coca-Cola балога қолди

Трампнинг Гренландияни АҚШга қўшиб олиш режалари ва савдо божлари сабаб данияликлар Coca-Cola’ни бойкот қиляпти.

🇪🇸 Испанияда суд оммавий электр ўчириш бўйича терговни махфийлаштирди, — El Confidencial

Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".

Ширинликлар, чипслар, хот-доглар ва газли ичимликлар наркотиклардан ҳам хавфлироқ

Ўта қайта ишланган, сунъий моддаларга тўла маҳсулотлар агрессив рак турлари ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқариб, эрта ўлим хавфини оширади.

Путин Курск вилоятида ҳануз Украина аскарлари борлигини тан олди

Путин Украина қўшинлари ҳануз Курск вилоятида қолаётганини тан олди, аммо Россия президенти улар “ертўлалар бурчакларида” ўтирганини даъво қилмоқда.

Мисрда газ қувури портлаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди

Бу ҳақда маҳаллий Youm7 портали хабар берди.

Кенияда парламент аъзоси отиб кетилди

Бу ҳақда Citizen телеканали хабар берди.

Зеленский Россияни тўхтатиш йўлини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский Россияни украиналикларни ўлдиришни тўхтатишга ва урушдан воз кечишга нима мажбур қилиши кераклигини маълум қилди.

Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди

Полиция Орансе провинциясида бир оиланинг уч аъзоси — эр-хотин ва уларнинг фарзанди ўлими бўйича тергов олиб бормоқда.

Данияликлар АҚШ товарларини бойкот қилмоқда

Бу ҳақда Financial Times газета ёзмоқда Даниядаги ичимликни қадоқлаш учун масъул бўлган Cарлсберг пиво корпорацияси бош директори Жейкоб Оруп-Андерсенга таяниб.

Россия шаҳрида кучли портлаш содир бўлди

Бу ҳақда Шот Телеграм канали ёзмоқда .

Россия жангарилари Курск вилоятида НАТО қуролларини қўлга киритди

Бу ҳақда Шимолий қўшинлар гуруҳининг чақирув белгиси билан зобити маълум қилди, унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда .

Швециянинг Уппсала шаҳридаги отишмада уч киши ҳалок бўлди

“Репорт”нинг хабар беришича , бу ҳақда сешанба куни маҳаллий полицияга таяниб, Реутерс агентлиги хабар берди.

Испания Ички ишлар вазирлиги аксарият ҳудудларда фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди

Испания Ички ишлар вазирлиги электр таъминотидаги муаммолар туфайли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида эълон қилинган фавқулодда ҳолатни бекор қилишга қарор қилди.

Покистон Ҳиндистондан ҳужум 24-36 соат ичида режаланганини айтди

Бу ҳақда Покистон ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар ўзининг Х саҳифасида ёзди.

Чехияда гепатит А эпидемияси кучаймоқда

Бу ҳақда Новинкй ахборот портали Давлат соғлиқни сақлаш институтига таяниб хабар берди.

Грециялик аёл сунъий интеллект фолига ишониб, эри билан ажрашди

Маҳаллий нашрга кўра, аёл қаҳва қуйқуми суратини ChatGPT’га юбориб, фол очишни сўраган.

Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида кучли шамол автомашинани устига қулагани ҳақида хабар тарқалмоқда.

Дунё бўйлаб 300 млн бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган – тадқиқот

«Childlight Global Child Safety Institute» томонидан 2024 йили эълон қилинган маълумотга кўра, бутун дунё бўйлаб 300 миллиондан ортиқ бола онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатация қурбони бўлган. Бу рақам фавқулодда ҳолат даражасида бўлиб, глобал хавфсизлик, рақамли технологиялар ва болаларни ҳимоя қилишда жиддий хавф мавжудлигини кўрсатади. Умуман олганда, 300 миллион бола дегани – бу дунё бўйича тахминан ҳар 3 боладан 1 нафари (0-17 ёш оралиғида) ҳаётида бир марта бўлса-да, онлайн жинсий эксплуатацияга ёки зўравонликка дуч келганини англатади. БМТнинг махсус эксперти сўзларига кўра, 2025 йилга келиб болаларга нисбатан онлайн жинсий зўравонлик ва эксплуатациянинг янги шакллари пайдо бўлиши мумкин.

Олимлар узун бўйли одамлар паст бўйли одамларга қараганда ақлли эканлигини исботладилар

Америкалик тадқиқотчилар 500 000 талаба маълумотларини бўй узунлиги уларнинг академик кўрсаткичларига қанчалик боғлиқлигини аниқлаш учун таҳлил ўтказдилар.

Хитойда ресторандаги ёнғинда 22 киши ҳалок бўлди

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Байта туманидаги ёнғин юзасидан муҳим кўрсатмалар бериб, жабрланганларга максимал даражада тиббий ёрдам кўрсатишни таъкидлаган

Россия асирлигида ҳалок бўлган украиналик журналистнинг мияси, кўзи ва ички аъзолари олиб ташлангани аниқланди

Франциянинг "Forbidden Stories" нотижорат ташкилоти раҳбарлигида ўтказилган қўшма тергов натижасига кўра, россиялик расмийлар украиналик журналист Виктория Рощинанинг жасадини Украинага қайтаришдан аввал, унинг кўзлари, мияси ва бошқа бир неча ички аъзоларини олиб ташлашган.

WP: Трамп президентлигининг 100 кунида унинг рейтинги сўнгги 80 йилдаги президентлар орасидаги энг паст даражага тушди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги дастлабки 100 куни якунларига кўра, америкаликларнинг 55 фоизи унинг фаолиятини салбий баҳолаган, фақатгина 39 фоизи унинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган.

Хитойнинг Ляоянг шаҳридаги ресторанда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Ёнғин маҳаллий вақт билан тушга яқин бошланган.