Фирибгарликни касб қилганди

Фирибгарликни касб қилганди

Жиззах шаҳрининг Бобур маҳалласида яшовчи Э.Қ. маҳалладоши А.Х.дан норози бўлиб, ички ишлар органларига ариза ёзди. Аён бўлишича, 2022 йилнинг январида А.Х. аризачининг уяли алоқа воситасини 1 миллион 300 минг сўмга нархлаб, бўлиб тўлаш шарти билан олган.

Аммо йигит ваъдасида турмади. Шу боис ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Суриштирувлар давомида А.Х.нинг Жиззах шаҳрининг Бунёдкор маҳалласида яшовчи М.О.ни ҳам чув туширгани маълум бўлди. Йаъни А.Х. 2022 йилнинг 10 ноябрь куни М.О.дан қиймати 9 миллион сўмлик 2 дона “Плейстейшн” қурилмасини ижарага олиб, бошқа шахсларга пуллаб юборган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!