Фирибгарлик учун қандай жазо бор?

Фирибгарлик учун қандай жазо бор?

Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

🔰 Фирибгарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

▫️БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (15 млн сўмдан 30 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

📌 Шунингдек, фирибгарликнинг миқдори, такрорийлиги, содир этган шахслар, содир этиш воситасидан келиб чиқиб жавобгарлик чораси оғирлашиши мумкин.

🔰 Фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (30 млн сўмдан 90 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
▫️3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса:

▫️ БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача (90 млн сўмдан 120 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️ муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

🔰 Фирибгарлик уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса:

▫️БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (120 млн сўмдан 180 млн сўмгача) миқдорда жарима;
▫️ 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!