Фиръавннинг хотини нималарни кўзлаган?..

A A A
Фиръавннинг хотини нималарни кўзлаган?..

Абу Яъло раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад" ида Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: 

"Фиръавн хотинининг икки қўли ва икки оёғига қозиқ урди. Фиръавннинг одамлари аёлнинг олдидан узоқлашишса, фаришталар унга соя солиб туришар эди. Аёл дуо қилди: 

"Роббим! Жаннатда менга бир уй бино қилгин. Фиръавн ва унинг амалларидан нажот бер.  Мени золим қавмдан қутқар!" 

Аллоҳ унга жаннатдаги уйини кўрсатди".

Биринчи дарс:

Аллоҳ золимларга қарши уйида курашади. Фиръавн: "Мен сизнинг олий Роббингизман" деган эди. Аллоҳ унинг уйидан пайғамбар чиқарди. 

Фиръавннинг ётоқхонасидан дунёнинг тарихдаги энг буюк аёлларидан бирини чиқарди. 

Аллоҳ Фиръавнга қанчалар ожиз эканини англатаяпти. У Мусо алайҳиссаломни қидириб минглаб болаларни сўйди. Гўдак Мусога йўлиққанида эса уни қасрида боқиб тарбия қилди. 

Минглаб аёлларни ўзига сажда қилишга мажбурлади. Аммо ўз хотинига кучи етмади, ожиз қолди 

Гарчи жасадлар инсонлар қўлида бўлса-да, қалблар Аллоҳнинг қўлида.

Иккинчи дарс:

Динни афюн дейдиганлар, у инсонларни сабрга ундаб жаннат илинжида яшашга мажбурлайдиган гиёҳванд модда дейдиганлар бечоралардир. 

Бу аёл Мисрнинг биринчи хоними. Подшоҳнинг умр йўлдоши. Ўзини ибодат қилинадиган илоҳ деб даъво қиладиган кишининг хотини эди. Аммо у буларнинг барчасидан Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани афзал ва боқийроқ деб билди. У жаннат анҳорларига чанқаганидан ошиқ бўлгани йўқ. Жаннат меваларига мавасиз қолганидан ошиқ бўлгани йўқ. Жаннатдан уйсизлигидан уй сўрагани йўқ. У қасрнинг хоними эди, шаҳарнинг хоними эди. Аммо у қалб бойлигини ҳақиқий бойлик деб ҳисоблар эди. Ҳақиқий бойлик Аллоҳ ҳузуридаги бойлик деб ўйлар эди. Жаннатнинг олдида ҳар қандай қаср унга тор кўринар эди. У Фиръавнга гўё  "бутун бойлигинг ва қасрларинг ўзингга буюрсин. Мени Роббим билан тинч қўй" деяётгандай эди.  

Учинчи дарс: 

Ислом юлдузи порлаганидан сўнг кишилар Билол розиёллоҳу анҳудан сўрашди:

- Умайя ибн Халафнинг азобларга қандай сабр қилдингиз?

Билол дедилар:

- Азоб аччиқлигига иймон ширинлигини қўшиб сабр қилар эдим. 

Иймон бир ажиб нарсадир. Инсоннинг қалбига ўрнашса уни ағдар-тўнтар қилиб юборади. Билол розиёллоҳу анҳунинг сабри нафсул амрни айтганда кўпам ажиб эмас. Чунки у киши эркакдир. Эркаклар танаси аёлникига қараганда анча бақувват бўлади. Устига-устак у зот қул эди, машаққатларга анча мослашган эди.  

Аммо фақат неъматлар ичида яшаган аёл кишининг бу азобларга сабр қилиши ҳақиқатдан ҳам ажибдир. 

Фиръавн уни ёғоч тахтанинг устига ётқизиб қўл оёғига қозиқ урди. Қозиқ унинг қўл-оёқларини синдирди. Метин болталар уни қиймалаганида, арра уни бўлаклаганида ҳатто инграганини биров эшитмади.

Нозик бадан ерда азобланар, метин руҳ самода малоикалар томонидан ўраб олинар эди. Руҳини топширишдан олдин у табассум қилди. 

Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг айтишича Фиръавн  унинг табассумидан жазавага тушган ва : "Бу ҳали ҳам табассум қилаяпдими?", дея жиғибийрон бўлган. 

У билмас эдики, Аллоҳ унга жаннатдаги уйини кўрсатган эди.

Тўртинчи дарс: 

Аллоҳ уни азобдан қутқаришга қодир эди. Соялантириш учун фаришталарни юборган зот уни қутқариш учун ҳам фаришта юборишга қодир эди. Аммо Аллоҳ таоло дунёни экинзор қилди. Ҳосил эса охиратда йиғилади. Аллоҳ унинг ҳосилини самарадор бўлишини хоҳлади. Аллоҳ иймон аҳлига бало жўнатса жоҳиллар каби "Қани Аллоҳ?", деб одобсизлик қилма.  

Баъзи золимларга Аллоҳ имконият берган бўлса бу Аллоҳнинг ожизлигидан эмас.  Золимларга муҳлат берган бўлса бу Унинг лашкари озлигидан эмас. 

Аллоҳ бу ҳаётни имтиҳон дунёси қилди. Бу имтиҳон дунёсида Нуҳ алайҳис салом 950 йил азоб чекдилар. Мана шу дунёда Яҳё алайҳис салом арраландилар. Ана шу дунёда Иброҳим алайҳис салом оловга улоқтирилдилар. Ана шу дунёда Исмоил алайҳис салом сўйилиш учун ерга ётқизилдилар.

Жаннатнинг баҳоси олий экан! 

Бешинчи дарс: 

Аллоҳга хиёнат қилган кишидан инсонларга вафо кутма. Фиръавннинг хотини билан шунча эр-хотинлик қилганидан сўнг уни қатл қилганидан ажабланма. У олдин ҳам Аллоҳнинг инъомини риоя қилмаган.

Умайя ибн Халаф ҳазрат Билолга азоб берганида Билолнинг хизматларини риоя қилмаган . Умайя Билол розиёллоҳу анҳуга оқ бўлишдан олдин Аллоҳга оқ бўлган эди. Боболаримизнинг гапи бор: "Аллоҳдан қўрқмагандан қўрқ". 

Аллоҳга нисбатан адабсиз инсон бандага ҳеч қачон адабли бўлмайди. 

Шунинг учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: 

"Дини ва хулқидан сиз рози бўладиган кишидан совчи келса қизингизни унга никоҳлаб беринг. Чунки ғами Аллоҳнинг ризоси бўлган инсон бандани рози қилиши аниқ. Қизингизни тақволи кишига беринг. Агар уни севса икром қилади. Севмаса уни хорламайди".

Адҳам Шарқовий


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Россия Маскка бошпана берадими?

Илон Маскнинг Доналд Трамп билан зиддиятидан сўнг Давлат Думаси Россия миллиардерга сиёсий бошпана беришга тайёрлигини маълум қилди.

Россия аэродромларига ҳужум қилган дронларни ташиган юк машиналари ҳайдовчиларининг ҳеч нимадан хабари бўлмаган

Бу ҳақида Украина президенти маьлум қилди.

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

АҚШ молия вазири Илон Маскнинг кўзини кўкартирди

Бессент шунингдек, Маскни фирибгар деб атади

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

"Ким Чен Инни суд қилиш вақти келди"

Украиналикларга Ким Чен Инни судга бериш маслаҳат берилди.

Чечен қўмондонидан тўғридан-тўғри таҳдид: “Русларни ўлдириш учун келган хорижликлар йўқ қилинади!”

Чеченистоннинг "Ахмат" махсус кучлари қўмондони Апти Алаудинов Украинадаги урушда қатнашаётган жангчилар ҳақида баёнот берди.

Уҳ! Исроил Эронга ҳужум қилди

Бу ҳақда Axios интернет портали хабар берди.

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?

Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда.

"Агар намойишчилар йўлни тўсиб, сизга таҳдид солса — уларни босиб кетинг"

Калифорния губернатори Рон Десантис норозилик намойишлари фонида ҳайдовчиларга шундай маслаҳат берди.

Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

Суд-пуд демасдан, бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан. Нарсаси, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан.

Муҳаммад Багери бутун мамлакат бўйлаб ҳарбий машғулотларни бошлашга буйруқ берди

Меhr агентлигининг қайд этишича, жорий йилда режалаштирилган мунтазам ҳарбий машғулотлар жадвалига ўзгартиришлар киритилган.

Исроилнинг Теҳронга уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 78 киши ҳалок бўлди, яна 329 киши яраланди — Fars

The Wall Street Journal маълум қилишича, Исроил келаси 14 кун ичида Эронга янги ҳужумлар уюштириши мумкин.

"Яшил чироқ" ёқилди: Исроил Эронга ҳужумни давом эттирмоқда

Исроилнинг "Channel 14" телеканали маълум қилишича, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга қарши ҳужумларни қайтадан бошлаган.

Исфаҳон ва Фордо ядровий объектлари талафот кўрмади — МАГАТЭ

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.

Эронликлар кўчаларда: улар Исроилга қарши зарба беришни талаб қилишмоқда (ВИДЕО)

Минглаб Теҳрон ва бошқа Эрон шаҳарлари аҳолиси кўчаларга чиқиб, Исроилнинг ҳаракатларига қарши норозилик билдирди.

Исроил Эрон ҳудудида махфий дрон базасини яратган

Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни огоҳликка чақирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат фуқароларини эҳтимолий ракета ҳужумлари муносабати билан огоҳликка чақирди.

Эрон Ядро қуролини тарқатмаслик шартномасидан чиқиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Бунга МАГАТЭ томонидан Эронга қарши резолюция қабул қилиниши сабаб бўлиши мумкин.

Олтиариқда ерни ўзлаштирган фуқаро 1,2 млрд. сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди

Мулклари "саёҳатга" отланганини кўрган Б.Ш.нинг кўзлари дарров "очилди" – 47.7 миллион сўм бир зумда топилди!

АҚШ Суриянинг янги президентига суиқасд қилиниши хавфи борлигини билдирди

Биз Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа атрофида ҳимояни мувофиқлаштиришимиз зарур. Вашингтон аш-Шараанинг хавфсизлигидан хавотирда

Туркия Индонезияга қирувчи самолёт экспорт қилади

Қайд этиш жоизки, бешинчи авлод “KAAN” қирувчи самолёти радарлардан қочиш имкониятига эга

Ҳиндистонда авиаҳалокат: 20 нафар тиббиёт талабалари жароҳат олди

Аввалроқ Ҳиндистон полицияси Air India самолёти шифокорлар ётоқхонаси биносига қулагани ҳақида хабар берган эди.

Telegram ва ФСБ: мессенжер чиндан ҳам хавфсизми?

OCCRP нашри томонидан олиб борилган суриштирув Telegram мессенжерининг хавфсизлиги борасида жиддий саволларни юзага чиқарди.

Трамп: Менимча, Путинга қанча аскар йўқотиши муҳим эмас

Эҳтимол, у бунга аҳамият бермаяпти, мен ҳам шундай ўйлай бошладим. У кўп аскар йўқотмоқда, худди Украина каби. Нима бўлишини кўрамиз.

Исроил Ғазода ҲАМАСга қарши янги қўмондонни қўллаб-қувватламоқда — юзлаб оилалар унинг ҳудудига кўчмоқда

Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.

Жанубий Африкада ёмон об-ҳаво туфайли камида 57 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Жанубий Африканинг кооператив бошқарув ва анъанавий ишлар вазири Велинкосси Хлабиса маълум қилиб, ҳалок бўлганларнинг аксарияти Шарқий Кейп провинциясида эканини қўшимча қилди.

Ҳиндистонда қулаб тушган самолётда камида 110 киши ҳалок бўлган — TimesNow телеканали

Аҳмадободдан Лондоннинг Гэтвик аэропортига парвоз қила туриб, врачлар учун ётоқхона устига қулаган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти саҳнида Ҳиндистоннинг 169, Британиянинг 53, Португалиянинг 7 ва Канаданинг 1 нафар фуқароси бўлган, деб ёзмоқда Reuters. Самолёт 2013 йилда ишлаб чиқарилган.

Уч мингдан зиёд автомобил ортилган кема ҳамон ёнмоқда

Тинч океанининг Аляска соҳилларига яқин қисмида бир ҳафтадан буён Morning Midas кемаси ёнишда давом этмоқда, деб хабар берди Carscoops.

Хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этмасдан таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригада иш жойидан четлатилди

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Самарқандда икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.

Яна бир президент қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қайд этилишича, судланувчи қамоқ жазосини уй қамоғига алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.