Финляндия президенти Путинга қўнғироқ қилмоқчи, сабаби...

Финляндия президенти Путинга қўнғироқ қилмоқчи, сабаби...

Россиянинг «Интер РАО» компанияси шўъба корхонаси — RАО Nordic Оy 14 майдан Финляндияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади, бунга сабаб етказиб берилган электр энергиясига пул тўланмаганидир. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

«Умид қиламизки, вазият тез орада ҳал бўлади ва Россия билан электр энергияси савдоси қайта тикланади», — дейилади RАО Nordic Оy хабарида.

Финляндиянинг Fingrid электр тармоқлари компанияси вакиллари етказиб беришнинг тўхтатилиши истеъмолчиларда узилишларга олиб келмаслигини, чунки Россиядан келаётган электр энергияси умумий истеъмол ҳажмининг бор-йўғи 10 фоизини ташкил қилишини айтди. Танқислик мамлакатнинг ўз қувватлари ҳисобига ва Швециядан импортни ошириш эвазига қопланиши мумкин бўлади, дея қўшимча қилишди Fingrid компаниясида.

Айни вақтда Финляндия президенти Саули Ниинистё россиялик ҳамкасби Владимир Путинга қўнғироқ қилмоқчи эканини айтди. ОАВларга берган интервьюсида у Хелсинкининг Москва билан муносабатлари ўзгараётганини маълум қилди.

«Биз ўзимиз кўниккан вазиятга қайта олмаймиз, аммо Россия бизда чегарада катта кескинлик бўлмаслигидан манфаатдор бўлса керак», — деди Ниинистё.

Унинг сўзларига кўра, муносабатлардаги ўзгариш ўтган йил охирида Путин НАТОдан шарққа қараб интилишдан воз кечишни талаб қилганидан кейин юз берган, буни Ниинистё Финляндия ва Швециянинг ўз хавфсизлик сиёсатини белгилаш ҳуқуқининг бузилиши деб ҳисоблаган. Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси эса «сўнгги томчи»га айланган.

«Мен Путинга қўнғироқ қиламан», — деди президент қачонлигига аниқлик киритмасдан. «Мен ниманидир яширинча қиладиган одам эмасман. Унга қўнғироқ қилиб, вазият ўзгарганини, буни иккимиз ҳам билишимизни айтмоқчиман», — дея қўшиб қўйди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Э бля аминни чикариб кояди бору
    Shuhrat
    Гап тук,има, эй бадкирдор.