Фейсбук маъмуриятига Трамп эълон қилган видео юзасидан муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ҳолати борлиги ҳақида шикоят тушган. Шундан сўнг фейсбук видеони ўчирган. Маълум бўлишича, Трамп ўз саҳифасига жойлаган видео бошқаларга тегишли бўлган ва АҚШ президенти уни «ўғирлаб» олган.
Politico газетасида ёзилишича, Трамп ўз саҳифасига жойлаган видео Jikin Media компаниясининг ҳамкорларидан бирига тегишли бўлган ва ҳеч ким ундан фойдаланишга рухсат олмаган. Ўз мулки бўлган видеодан рухсатсиз фойдаланилганидан хабар топган компания фейсбук маъмуриятига шикоят йўллаган. Ижтимоий тармоқ муҳаррирлари ҳолатни текшириб, АҚШ президенти чиндан муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонунларни бузганини аниқлаган ва Трампнинг саҳифасидан видеони ўчирган.
«Биз ушбу видеонинг эгаси бўлган компаниядан муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақида шикоят олдик. Текширганимизда Трамп муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги қонунни бузиб, бошқаларга тегишли бўлган видеони ўз саҳифасига жойлагани тасдиқланди. Шундан сўнг видеони унинг саҳифасидан ўчирдик», деган фейсбук вакили нашрга.
Дональд Трамп муаллифлик ҳақуқини бузиб, Фейсбук саҳифасида жойлаган видео CNN телеканалида кўрсатилган кадрларга жуда ўхшаш бўлган. Видеода қора танли бола оқ танли боладан қочиб кетади ва «қўрқиб кетган бола ирқчи боладан қочиб кетди», деган ёзув пайдо бўлади. Трамп ҳозирча видеони «ўғирлаб олгани» ҳақидаги гапларга ва фейсбук уни ўчирганига изоҳ бермади.
Маълумот учун, аввалроқ "Твиттер" ижтимоий тармоғи ҳам Трамп томонидан ёзилган твитни ўчирган эди ва АҚШ президенти ёзган битта постни «ёлғон» деб белгилаганди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.