Фарзандларни уйли-жойли қилмай, ҳажга бориш мумкинмасми?

Фарзандларни уйли-жойли қилмай, ҳажга бориш мумкинмасми?

— Ассалому алайкум! Сиздан бир саволимга жавоб олмоқчи эдим. Киши ҳаж зиёратига фарзандларини уйли-жойли қилмасдан туриб (яъни ўғилларини уйлантирмай, қизларини узатмай) бориши мумкин эмас, дейишади.  Шу гап тўғрими?

Чарос опа

Қарши шаҳри

— Ва алайкум ассалом! Бу гап нотўғри. Ҳаж Исломнинг беш рукнларидан бири бўлиб, унга кишининг қурби етиши билан фарз бўлади. Унга қурби етиши эса – зоди роҳиласи бўлиш, яъни бориб келишга маблағи етиши. Фарзандларининг тўйини қилиб, уларни уй-жойли қилиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!