Фарғонадаги ЙТҲ қурбонлари сони ортди

Фарғонадаги ЙТҲ қурбонлари сони ортди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласида Damas ва Isuzu иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, натижада икки аёл воқеа жойида вафот этгани хабар берилганди. “Дарё” манбасининг маълумот беришича, қурбонлар сони яна икки кишига ортган.

Шифохонада вафот этганлар мактаб ўқувчилари ҳисобланади.

Манбанинг қўшимча қилишича, марҳумалар Учкўприк туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабининг 2 нафар битирувчи синф қизлари бўлган.

Аввалроқ вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шарипов 21 ноябрь куни соат 08:20 ларда содир бўлган ЙТҲда Damas йўловчилари — 35 ва 36 ёшли аёллар вафот этганини очиқлаганди. Унга кўра, яна 4 нафар шахс тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага ётқизилганди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига олиб келса) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!