Тармоқларда Фарғона шаҳрида икки нафар ички ишлар ходими ёш болали аёлни мажбурлаб, пост-патрул машинасига ўтказаётгани акс этган видео тарқалди. Тасвирда кўринишича, аёлни ички ишлар ходими тепиб, автомобилга ўтказган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов "Дарё"га изоҳ берди.
“Айни пайтда гўдаклар ва вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ва қариндошлари томонидан йўлларда, бозорлар ва бошқа жойларда тиланчилик қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган комплекс профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Катта эҳтимол билан, видеода боласи билан йўлда тиланчилик қилаётган аёл олиб кетилмоқда. Албатта, бу қўпол муносабатни оқламаймиз ва бунга қонуний чора кўрилади”, — деди Шоҳрух Ғиёсов.
Қўшимча қилинишича, ҳолат ўрганилмоқда ва мазкур масала юзасидан маълумот берилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.