Фарғонада бензовоз ёниб кетди

Фарғонада бензовоз ёниб кетди

Кеча, 20 сентябрь куни Фарғона шаҳрида ёқилғи ташувчи юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, соат 15:24 да Фарғона шаҳар Ёрмазор “МФЙ” Ал-Фарғоний кўчасида ҳаракатланиб кетаётган ГАЗ-53 русумли бензовознинг матор қисмидги кабелларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар гуруҳи соат 15:28 да етиб бориб, 15:29 да олов қуршаб олинган ва 15:31 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, автомобилнинг матор қисми ёниб зарарланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!