Фарғонада 12 ёшли болани поезд уриб юборди

Фарғонада 12 ёшли болани поезд уриб юборди

«Андижон-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди «Марғилон-Олтиариқ» темир йўл бекатлари оралиғида 12 ёшли болани уриб юборган. Бу ҳақда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

30 май куни соат 11:45ларда содир бўлган ҳодисада пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 йилда туғилган З.Ж. жиддий тан жароҳати олган.

У Олтиариқ тумани ШТТЁБ га олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этган.

Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!