Вояга етмаган 11 ёшли бола 1973 йилда туғилган амакиси томонидан икки йил давомида зўрлаб келинган. Бу ҳақда блогер Ақида Ханум Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан кўп жанжаллашиб қолардик. Ҳатто, турмуш ўртоғим уйимизни сотиб, бизни кўчага ҳайдаган пайтлар бўлди. Бир кунда 40-50 литр сут сотиб келганимда ҳам шу ўғлим билан битта нон олиб ердик, холос. Рўзғоримизга ёрдам бўлсин, дея ортиқча нарса емасдим. Эр-хотин битта чорва фермасида ишлардик. Бир куни ўғлимнинг зўрланганини билиб қолдим. Шунда турмуш ўртоғимга ‘Акангиз ўғлимизни зўрлаб қўйибди, хабарингиз борми?’ десам, ‘ҳа биламан. Лекин нима қилай? У мени акам. Сўйиб ташламайман-ку’ деди», — гапириб беради боланинг онаси.
«Бу иш 2018 ёки 2019 йилда бошланганди. Биринчи бувамни томорқасига экинларни суғоришга борганимизда бўлган. Иккинчиси 3-4 ойдан кейин қўйимиз туққанида шуни эмизишга бирга борганимизда бўлган. Оғриқ зўридан кўпинча бувамга айтмоқчи бўлганман, аммо айтолмаганман. Бу иш анчадан бери давом этиб келарди. Бир куни, ноилож, бувамга айтишга мажбур бўлдим. Ўтган йили май ойида ойим мени шифокорга олиб бордилар», — дейди 11 ёшли бола.
Маълум бўлишича, шифокор, маҳалла профилактика инспектори ва бошқаларнинг гапларига қарамай боланинг онаси, буваси андиша сабабли 48 ёшли амакига қарши иш очишни рад қилган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.