Фарғона шаҳрида автомобиль ювиш шохобчасида қаровсиз қолган пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳрида автомобиль ювиш шохобчасида қаровсиз қолган пулларни ўғирлаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳрида фуқаро А.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 14 сентябрь куни номаълум шахс Беруний маҳалла ҳудудида жойлашган автомобиль ювиш шохобчасида қаровсиз қолган жами 1.200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Э.С ва Х.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!