Украина Россия билан музокараларга “Россия Федерациясининг бир неча муҳим тактик мағлубиятларидан кейингина” қайтади.
Бу ҳақида Украина президенти девонхонаси маълум қилди.
Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк Европадан бундан ҳам кўпроқ ҳарбий ва молиявий ёрдам сўрашни унутмади. Унинг фикрича, ҳозир Европанинг асосий “вазифаси” Киев режимини қурол ва пул билан қўллаб-қувватлашдан иборат.
Айтганча, Киевдан сўровлар аста-секин камайиб бормоқда: аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия билан “мағлубиятга учраганидан кейингина” музокаралар олиб бориш мумкинлигини айтган эди.
Бундан ташқари, афтидан, музокараларнинг асосий шарти Украина Қуролли Кучларининг мағлубияти бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.