Европа ва Марказий Осиё бўйлаб ҳаво ҳароратининг кўтарилиши 2021 йилда тахминан 377 нафар боланинг ҳаётига зомин бўлди. UNICEF бу ҳақда 23 мамлакатга оид маълумотларининг янги таҳлилига асосланиб маълум қилди.
Европа ва Марказий Осиёдаги жазирама шароитида ушбу болаларнинг ярми ҳаётларининг биринчи йилида иссиқлик билан боғлиқ касалликлардан вафот этгани аниқланди. Болаларнинг аксарияти ёз ойларида вафот этган.
"Европа ва Марказий Осиёдаги болаларнинг қарийб ярми ёки 92 миллион бола ҳарорат глобал миқёсда энг тез кўтарилаётган минтақада жазирама тўлқинларига тез-тез дучор бўлмоқда. Ҳароратнинг ортиб бориши болалар, айниқса, ўта кичик ёшдаги болалар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, ҳатто қисқа вақт ичида ҳам. Бу асоратлар ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин, - деди UNICEF'нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий раҳбари Регина Де Доминикис.
Қайд этилишича, иссиқлик болалар туғилишидан олдин ҳам кучли таъсир кўрсата олади ва бу эрта туғилиш, кам вазнлилик, ўлик туғилиш ва туғма аномалияларга олиб келиши мумкин. Иссиқлик стресси чақалоқлар ўлимининг бевосита сабаби бўлиб, чақалоқларнинг ўсишига таъсир қилиши ва бир қатор болалар касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Ҳисоботда, шунингдек, ҳаддан ташқари иссиқлик минтақадаги болалар ва ўсмирларнинг 32 минг йилдан ортиқ вақтга тенг соғлом турмуш тарзини йўқотишига сабаб бўлганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг Россия нефть секторига қарши санкцияларига жавоб чораларининг оқибатларини минималлаштириши ва Россия компаниялари манфаатларига мос келиши кераклигини билдирди.
Эроннинг янги шартномада Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишдан бош тортиши, Теҳрон Москванинг Украинага бостириб киришини тўлиқ қўллаб-қувватламаслиги мумкинлигидан далолат беради.
Украина президенти Владимир Зеленский жангда яраланиб, Россия кучлари сафида жанг қилгандан сўнг Киев томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарини акс эттирувчи янги видеони эълон қилди.
Ҳозирга вақтга кўра қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёлни кишини ташкил этмоқда.
АҚШ жанубидаги Калифорния штатида давом этаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида етказилган зарар тахминан 250-275 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post газетаси AccuWeather об-ҳаво маълумотларига таяниб хабар берди.
14 январ куни АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги 37 та Хитой компаниясини уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган корхоналар рўйхатига қўшганини маълум қилди.
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп жамоаси Украина бўйича музокараларни бошлаш учун Москвага таъсир ўтказиш воситаси сифатида музлатилган Россия активларидан фойдаланиш ғоясини рад этмаяпти.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилинмаган ташриф билан Украинада. Бу, эҳтимол, келгуси ойдаги Германия сайловидан олдинги сўнгги сафари. У Трамп келаси ҳафта қайтиши муносабати билан Европанинг доимий қўллаб-қувватлаши ҳақида муҳокама юритишини айтди.
Ҳодиса маҳаллий майдонда футбол ўйини чоғида содир бўлган, у ерда муштлашувдан сўнг номаълум одамлар билан машина етиб келган, шундан сўнг отишма бошланган.