"Молиявий соҳада бу унчалик кўп харажатлар талаб қилмайди. Америка қурол-яроғи, ўқ-дорилари ва бошқа ҳарбий ёрдамни тўлиқ алмаштириш қийинроқ. Лекин Европа буни ҳам уддалай олади", дея қайд этилади Кил Жаҳон Иқтисодиёти институти (IfW) тадқиқотида.
Ҳозирги пайтда Украинага асосан АҚШнинг HIMARS ракета тизимлари, артиллерия ўқ-дорилар, узоқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси тизимлари, ҳусусан, Patriot каби қуроллар зарур.
"IfW маълумотларига кўра, Европа АҚШ ёрдамини сезиларли даражада қоплай олади, бунинг учун сиёсатчилар қатъий ҳаракат қилиши зарур. Бироқ Европа ҳозирча бу йўналишда “жуда секин” ҳаракат қилмоқда", — дея фикр билдирди институтнинг тадқиқотлар бўйича директори Кристоф Требеш.
Тадқиқотларга кўра, Европа ҳукуматлари ҳозирда Украинага йилига ўртача ЯИМнинг атиги 0,1 фоизини сарфламоқда. Агар АҚШ ёрдам дастурларидан чиқиб кетса, Европа Иттифоқи давлатлари ва институтларининг ҳиссаси 0,21 фоизгача оширилиши керак бўлади. Бу эса Украинага ажратилаётган ёрдам ҳажмини ҳозирги 44 миллиард евродан 82 миллиард еврога оширишни англатади.
"Агар барча Европа давлатлари Дания каби ҳаракат қилиб, Киевга кўмак сифатида ҳар йили ЯИМнинг 0,5 фоизидан кўпроғини сарфлаганида, Қўшма Штатлар ёрдамини ҳатто сезиларли захира билан қоплаш мумкин бўларди", — дея хулоса қилди Требеш.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.