Европа Суперлигаси УЕФАдан 3,5 млрд евро ундирмоқчи

Европа Суперлигаси УЕФАдан 3,5 млрд евро ундирмоқчи

Европа Суперлигаси лойиҳаси УЕФА ташкилоти устидан етказилган моддий зарарни ундириш мақсадида судга мурожаат қилиши мумкин.

Суперлига ташкилотчилари фикрига кўра, лойиҳанинг йўлга қўйилиши УЕФА ва унинг раҳбари Александер Чеферин томонидан клубларга бўлаётган босим туфайли кечикмоқда. Хусусан, "JP Morgan" банки томонидан берилган фоиз миқдори 2,8 фоиздан 6,3 фоизга ошиб кетган. Бунинг натижасида Суперлига бир неча миллиард евро йўқотган.

Шунингдек, лойиҳа телетрансляциялар ҳуқуқини манфаатли нархда сотиш имкониятни қўлдан чиқаргани учун УЕФАга нисбатан даъво аризасини киритади. Бу йўналиш бўйича зарар 0,7 - 1,2 млрд еврога баҳоланмоқда. Бундан ташқари, агар Суперлига ўз вақтида йўлга чиққанидан ҳомийлардан келадиган даромад 10 фоизга кўпроқ бўлиши мумкин эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!