Европа Марказий банки Австрия банкига Россиядаги бизнеси туфайли босимни кучайтирди

Европа Марказий банки Австрия банкига Россиядаги бизнеси туфайли босимни кучайтирди

Европа Марказий банки (ЕМБ) Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) банк конгломератига Россиядаги бизнеси муносабати билан босимни кучайтирмоқда, деб хабар берди Reuters 24 март, жума куни бешта хабардор манбага таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, ЕМБ банкдан Россия бозоридан зудлик билан чиқиб кетишини талаб қилмаяпти, лекин банк бизнесидан чиқиш ва рискларни бошқариш режасини тузишни сўраяпти. Инсайдерлардан бири режа Москвадаги шуъба банкни сотиш ёки ёпишни ҳам ўз ичига олиши мумкинлигини таъкидлади. Айни пайтда, RBI ҳали ЕМБ сўровини бажармаган ва буни амалга ошириш ниятида эмас, дейди Reuters манбалари.

Вазиятни шарҳлар экан, Европа Марказий банки вакили Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, ЕМБ банклардан «Россиядаги бизнесни диққат билан кузатишда давом этишни ва уни иложи борича камайтириш ва қисқартиришни сўраганини» айтди. Унинг қўшимча қилишича, бу барча муассасаларга тегишли.

Аввалроқ Raiffeisen Bank International АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) томонидан текширилаётгани хабар қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!