Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
«Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз ва Россияни унинг шафқатсизлиги учун тўлашга мажбур қиламиз. Мавжуд саккизта санкциялар пакети аллақачон катта зарар келтирмоқда», деб ёзди у твиттерда.
Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, янги пакет қуйидаги чораларни ўз ичига олади:
📍Россиянинг 200 га яқин фуқаролари ва компаниялари санкциялар рўйхатига киритилади. Булар Россия қуролли кучлари, ҳарбийлар, Давлат Думаси аъзолари ва ҳукумат ходимлари билан боғлиқ компаниялар бўлади.
📍Россиянинг учта банкига, жумладан, Россия минтақавий тараққиёт банкига нисбатан санкциялар қўлланилади.
📍Россиянинг бир неча тоифадаги товарлари, хусусан, икки мақсадли товарлар ва электроника экспортига чекловлар.
📍Россияга учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмлар экспортини, шунингдек уларни Россияга жўнатиши мумкин бўлган учинчи давлатларга экспорт қилишни чеклаш.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.