Учта таниқли бренд ЕКнинг монополияга қарши қоидаларини йиллар давомида бузганликда айбланмоқда, деб хабар беради DW.
“Ҳар учала компания ушбу брендларни сотувчи мустақил дўконлар ва онлайн платформаларнинг тижорат сиёсатига аралашди”, - дейилади Европа Комиссияси (ЕК) 14 октябрь, сешанба куни эълон қилинган баёнотда.
Компаниялар регуляторнинг қарорига рози бўлди.
Энг катта жарима — 120 миллион евро — Франциянинг Kering конгломерати таркибига кирувчи Gucci компаниясига солинган. Франциянинг Chloé мода уйи 20 миллион евро, испан бренди Loewe эса тахминан 18 миллион евро тўлашга мажбур бўлди. Кўрсатилган миқдорлар камайтирилди, чунки уч компания ҳам тергов давомида ҳамкорлик қилган, деб таъкидлади Еврокомиссия.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.