Европа Иттифоқининг Россиядаги элчиси Маркус Эдерер Литва юкнинг бир қисмини ўз ҳудуди орқали Калининград вилоятига олиб ўтишни тақиқлагани муносабати билан Россия ТИВга чақирилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Антон Алихонов телевидениега берган интервьюсида маълум қилди.
"Менга маълум бўлишича, эртага [сешанба куни] Европа Иттифоқининг Россиядаги элчиси Маркус Эдерер ТИВга Смоленкага чақирилган ва унга тегишли шартлар қўйилади", — деди Алихонов.
18 июндан бошлаб Вильнюс Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан қўйган санкцияларига мувофиқ, Литва ҳудуди орқали Калининград вилоятига ва ундан олиб ўтиладиган юк транзитини тақиқлади.
Тақиқ материк Россия ва Калининград ўртасида ташиладиган барча темир йўл юкларининг 50% гача, шу жумладан қурилиш материаллари, бетон ва металларга таъсир қилади.
Алихоновнинг сўзларига кўра, Россия блокада билан боғлиқ ҳолда жавоб чораларини кўради.
Вильнюс расмийлари Москванинг огоҳлантиришларини асосан шов-шув сифатида қабул қилишди, деб ёзади New York Times.
Литва парламентининг миллий хавфсизлик ва мудофаа бўйича қўмитаси раиси Лауринас Кащюнас, "Россия таҳдидлари бизни ташвишга солаётгани йўқ, Кремлнинг жавоб бериш имкониятлари жуда кам", деб изоҳ берди.
Унинг фикрича, Литва НАТО аъзоси бўлгани учун Россиядан ҳарбий жавоб бўлиши даргумон. Агар шундай бўлмаганида, Москва бундай имкониятни кўриб чиқса керак, деб ҳисоблайди Кащюнас.
"Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан Европа Иттифоқи томонидан киритилган санкциялар Россия таркибига кирувчи, аммо мамлакатнинг қолган қисми билан боғланмаган минтақанинг кескин заифлигини очиб берди", деб ёзади New York Times. У Болтиқ денгизи билан чегарадош, аммо НАТОга аъзо икки давлат — Литва ва Польша ўртасида жойлашган.
Ҳозирча Россия Ташқи ишлар вазирлиги элчининг чақирувини расмий тасдиқлаганича йўқ.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.