Европа парламентининг Руминия депутати Дениэл Буда Европа Иттифоқида тухум бозорида юзага келган инқироздан ташвишланаётганини билдирди. Бу ҳақда унинг Европа комиссиясига йўллаган мурожаатида айтилган.
“Европа Иттифоқидаги тухум бозори парранда гриппи тарқалиши туфайли инқирозга дуч келди. Буни Буда таъкидлаб, Полшадаги сўнгги эпидемияни мисол келтирди. У ерда миллионлаб паррандалар йўқ қилинди,” деди Буда.
У инқироз ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатганини ва бу қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат бозори барқарорлигига хавф туғдираётганини алоҳида таъкидлади.
Парламент аъзоси Еврокомиссияга мурожаат қилиб, зарар кўрган ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун қандай шошилинч чоралар кўришни режалаштирганини сўради.
Хусусан, у инқирозни енгиш мақсадида анъанавий кичик деҳқон хўжаликларида барқарор ишлаб чиқариш усулларидан фойдаланиш масаласига қизиқиш билдирди.
“Комиссия агроозиқ-овқат бозорининг барқарорлигини таъминлаш ва парранда гриппи эпидемиясидан зарар кўрган ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун қандай чора-тадбирлар кўрмоқчи?” — дея сўради Буда.
“Европада тухум танқислиги истеъмолчилар гўшт оқсилига арзонроқ муқобилларни излаётган бир пайтда юзага келди”, — дейди бозор таҳлилларини тақдим этувчи Ехпана компаниясининг тухум сектори бўйича мухбири Динео Комане.
Шунга қарамай, нархларнинг ошиши европалик истеъмолчиларни ҳали қўрқитмаган ва “чакана савдо ҳисоботлари тухумга бўлган талаб ўсишда давом этаётганини кўрсатмоқда, бу эса улгуржи савдо учун мавжуд бўлган ҳажмни камайтирмоқда, дея қўшимча қилди Комане.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
19 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Хоманаийга йўллаган мактубида Теҳронга Эрон ядро дастури бўйича янги келишув тузиш учун икки ой муҳлат берган.
Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.
18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.
Украина Қуролли Кучлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, 3 та танк, 2 та БМП, 11 та зирҳли жанговар машина, 3 та муҳандислик машинаси, 7 та енгил автомобиль вa тўртта артиллерия қуролини йўқотди