Европа Иттифоқи зилзиладан кейин Сурияга санкциялар туфайли ёрдам бера олмайди

Европа Иттифоқи зилзиладан кейин Сурияга санкциялар туфайли ёрдам бера олмайди

Юнонистон бош вазири Кириакос Мицотакис Европа Иттифоқи зилзила қурбонларига ёрдам бераётганини, бироқ унинг ҳаммаси Туркияга юборилаётганини, чунки Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Сурияга юк етказиб беришнинг имкони йўқлигини таъкидлади.

Европа Иттифоқи 2011 йилда президент Башар ал-Асадни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида Сурия ҳукуматига қарши санкциялар киритган эди. Санкцияларнинг амал қилиш муддати ҳар йили узайтирилади. Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел аввалроқ Европа Иттифоқи Сурияга қарши санкцияларни бекор қилмаслигини ва у ерда ҳокимият транзити бошланмагунча бу мамлакатни тиклашга ёрдам бермаслигини айтган эди.

Бугун Мицотакис бу масалани Европа кенгаши йиғилишида кўтармоқчи. Унинг сўзларига кўра, бу ерда «ҳеч қандай геосиёсий муаммо» йўқ.

«Гап ҳеч қандай режимни тан олиш ҳақида кетаётгани йўқ. Гап оғир аҳволда қолган ва бизнинг ёрдамимизга жуда муҳтож одамларни қутқариш ҳақида кетмоқда», - деди Мицотакис.

Айни вақтда Россия ҳарбийлари Сурияда қутқарув ишларини давом эттирмоқда: 42 киши қутқарилди, 57 киши ҳалок бўлди, 200 га яқин аҳолига тиббий ёрдам кўрсатилди.Ҳалаб, Хама, Жебла ва Стам шаҳарларида тўртта қон қабул қилиш пункти ишга туширилди. Саккизта инсонпарварлик ёрдами пунктида маҳаллий аҳолига 11 тоннадан ортиқ озиқ-овқат ва зарурий маҳсулотлар етказиб берилди.

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, қарийб 5,9 минг кишига, жароҳатланганлар сони 34,8 мингдан ошган. Сурия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1,2 мингдан ошган, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!