"Бир неча Европа давлатлари Россия билан бўлажак тинчлик келишувининг бажарилишини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида Украинага ҳарбий қўшин юбориш режасини яширинча муҳокама қилмоқда. Буюк Британия ва Франция бу борадаги ҳаракатларнинг етакчи қаторида турибди, бироқ тафсилотлар ҳозирча кам, чунки бу давлатлар ўз режаларини Путинга ошкор қилишни истамайди", — деб ёзади АP.
Агентлик маълумотларига кўра, бу масала устида иш тахминан бир йил аввал бошланган. Бироқ ҳозирча унинг қандай амалга оширилиши аниқ эмас. Якуний режа урушдан кейинги фронт чизиғининг қайси ҳолатда шаклланишига боғлиқ бўлади.
"Агар Россия ва Украина фронт чизиғида ўз кучларини ҳар икки томондан бир неча минг аскаргача қисқартирса, бу ҳолатда Европанинг ҳам у ерда бўлиши муаммо бўлмайди", — дея фикр билдирди Эстония мудофаа вазири Певкур Мюнхен конференциясида.
Бироқ Европа давлатлари минг километрлик бутун фронт чизиғини назорат қилишни истамаяпти, чунки бу жуда кўп ҳарбийни талаб қилади.
Вазиятни янада мураккаблаштирган жиҳатлардан бири – яқинда Пентагон раҳбарининг баёноти бўлди. Унга кўра, АҚШ бу тинчликпарвар миссияда иштирок этмайди ва NATO ҳам бу миссияни қўллаб-қувватламайди.
"Кўриниб турибдики, Европа давлатлари кўп миқдордаги қўшин тўплашда қийинчиликка дуч келади ва катта эҳтимол билан улар буни тезда амалга ошира олмайди", дея хулоса қилади АP.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.