Европа аҳолиси мусулмонлардан бир умр қарздор!

Европа аҳолиси мусулмонлардан бир умр қарздор!

Ўрта асрларда францияликлар кўчага ҳожат чиқаришар ёки идишга ҳожат чиқариб, ўшани деразадан кўчага улоқтиришар эди. Париж шаҳри бадбўй ҳидга тўлиб кетарди.

Ёзувчи Сандор Мараи ўзининг хотираларида шундай деган: «Европаликлар ўта ифлос бўлганлари учун тоқат қилиб бўлмайдиган даражада бадбўй эдилар. Ҳатто Рус шоҳи элчиси Франция қироли Людовик XIVни «Унинг ҳиди ёввойи ҳайвоннинг ҳидидан ҳам бадбўйроқ» деб сифатлаган. Канизак де Монтеспан қиролнинг бадбўй ҳидини ҳидламаслик учун ўзини атир ваннасида намлар эди.

Сайёҳ Аҳмад ибн Фазлон «Русларни «Аллоҳнинг энг ифлос махлуқлари» улар бавлдан ҳам, ғоитдан ҳам истинжо қилмасдилар», деб сифатлаган. Рус шоҳи Пётр ҳамманинг олдида қаср деворига бавл қиларди.

Андалусиядаги мусулмонларни ўлдирган Изабелла I ҳаётида фақат икки марта чўмилган экан. У Андалусиядаги ҳаммомларни вайрон қилган.

Испания қироли Филип II чўмилишни юртида бутунлай тақиқлаган. Унинг қизи Изабелла II шаҳарлардан бирининг қамали тугамагунча ички кийимларини ечмасликка қасам ичган. Қамал уч йил давом этган. Изабелла эса ана шу сабабли вафот этган.

Француз тарихчиси Драпер «Биз европаликлар ижтимоий ҳаётимизда фаровонлик воситаларига эга бўлганимиз учун араблардан қарздормиз. Мусулмонлар бизга танамиз поклигини қандай сақлашни ўргатдилар. Улар ифлос бўлиб, ёмон ҳид чиқаргандан кейингина кийимларини алмаштирадиган европаликларнинг тамоман акси эдилар. Шундай қилиб, биз кийимларимизни ечиш ва уларни ювишда мусулмонларга тақлид қила бошладик. Мусулмонлар тоза, ёрқин либослар кийишарди. Ҳатто баъзилари либосларини зумрад, ёқут, маржон каби қимматбаҳо тошлар билан зийнатларди. Европа черковлари чўмилишни куфр ва гуноҳ воситаси деб ҳисоблаган пайтда Қуртуба ўзининг 300 та ҳаммоми билан машҳур эди».

Чўмилиш жойига инглизчада «bathroom» деб ном берилиши ҳиндистонлик мусулмон Муҳаммад Бас (Bath)нинг хотирасини улуғлаш билан боғлиқ бўлиб, у ўз вақтида европаликларга ювиниш ва тозаланишни ўргатган.

Парижнинг машҳур бўлишига сабаб бўлган француз атирлари аслида бадбўй ҳидни йўқотиш учун ўйлаб топилган.

Европадаги ушбу ифлослик туфайли аҳоли орасида касалликлар тарқалиб, вабо ҳар даврда уларнинг ярмини ёки учдан бирини олиб кетарди.

Париж ва Лондон каби Европанинг энг йирик шаҳарлари аҳолисининг сони, ҳисоб-китобларга кўра, 30-40 минг бўлган бўлса, исломий шаҳарлардаги аҳоли сони эса миллионнинг чегарасидан ўтган эди.

Динимиз Исломда поклик масаласига катта эътибор берилган.

Имом Молик, Имом Аҳмад ва бошқалар Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Ҳар жумада ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етганга вожибдир».

Имом Бухорий ва Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда эса:

«Ҳар бир мусулмон учун етти кунда бир марта бошини ва жасадини ювмоқ лозимдир», дейилган.

Ҳозирги кундаги соғлиқни сақлаш мутахассислари бундоқ ишларни одамларга тушунтириш борасида кўплаб ишлар олиб борадилар. Бизда эса бу маънолар минг беш юз йил илгари ибодат мақомига кўтарилган.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мисвок қилиш оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир», деганлар.

Шу ерда тишни тозалашни биринчи бўлиб йўлга қўйган шахс Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини алоҳида таъкидлаш зарур. Ҳозирда кўплаб хасталиклар айнан оғизни яхши тозаламасликдан келиб чиқиши илмий равишда равшан бўлганидан кейин бу масалада қанчалик устун эканимизни айтиб ўтиришнинг ҳам ҳожати йўқ.

Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Насаий ва бошқалар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда:

«Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қайчилаш, соқолни кўпайтириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни қисқартириш, баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш, қўлтиқ ва киндик ости тукини тозалаш, сув ила истинжо қилиш. Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак» деди», дейилган.

Ушбу ҳадиси шариф ҳозирги ғарб маданияти Исломдан ўн беш аср кеч қолиб тарғиб қилаётган «шахсий тозалик ишлари» ҳақида сўз кетмоқда.

Ислом бундоқ ишларни «Аллоҳ таоло инсонни яратгандаги соф табиат ва Аллоҳ таоло инсонларга юборган соф динлар суннати» деб номлаган.

Қаранг, номлашда ҳам қанча фарқ бор. Исломий номлаш инсоннинг Роббисининг кўрсатмаси ила бўлган. Бошқа номлаш бўлса, маданиятни кечикиб англаган инсоннинг ўз фикридан чиққан номлашдир. Шунинг учун ҳам икки ном ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Соғлиқни сақлашга тарғибот бўлса шунчалик бўлар-да!

Islom.uz, dostor.org ва ru.wikipedia.org маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Россия Британиянинг “Storm Shadow” ракетасини ҳам, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив ракетасини ҳам йўқ қилди

ОАВ хабарларига кўра, чоршанба куни Украина Буюк Британиядан Россиядаги нишонларга “Storm Shadow”ни йўналтириш учун рухсат олди.

Исроил ниқобини ечди

Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши ҳужумларда айбланган кўчманчиларни маъмурий ҳибсга олиш ордерлари тўхтатилганини эълон қилди.

Шольц рус «Орешники» дан қўрқиб кетди

Германия канцлери Олаф Шольц Россиянинг ўрта масофага мўлжалланган «Орешник» баллистик ракетасини жанговар синовдан ўтказганига муносабат билдирди.

Собиқ ДХХ раиси қаерда ишлаши маълум қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади.

Гурулев АҚШни ядровий кулга айлантирмоқчи

Шундан сўнг, депутатнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россияга ATACMS ёки "Storm Shadow" ракеталарини отишни хоҳламайди.

Россия "Орешник" учирилишидан 30 дақиқа олдин АҚШни огоҳлантирган

. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Эрон етакчиси Али Хоманаий комада

Турли оммавий ахборот воситалари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий комада эканлиги ва унинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар бермоқда.

Америкалик рус аскарини қандай қилиб тўхтатишни ўйлаб топди

Остиннинг таъкидлашича, Украина армияси «бу ҳаракатларни секинлаштиришга» ёрдам берадиган қуролга муҳтож.

Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин

New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Франция ҳам очиқчасига Россияга қарши бош кўтарди

Франция ТИВ Украина узоқ масофали қуроллардан фойдаланишини қўллаб-қувватлади.

Туркиянинг қарори Россиянинг режаларини барбод қилгани маълум бўлди

Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Васил Боднар «Укринформ»га берган интервьюсида маълум қилди.

Пашинян қизи учун соқол олди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян маҳаллий Жамоат телевидениесига берган интервьюсида ҳукумат раҳбари лавозимига келганидан кейин олти йил ўтиб нега соқолини олганини тушунтирди.

Россия режаси: Украинани уч қисмга бўлиш

Кремль Украинани уч қисмга бўлиш ниятида. Бу сценарий Россия Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатида баён этилган, деб ёзади Bild.

Кремль Орешник атрофидаги сир ҳақида гапирди

Шу ҳафтада Россия биринчи марта ядросиз Орешник гипертовушли ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетасини ишлатди. Ҳужум Украинанинг «Южмаш» мудофаа корхонасига уюштирилган.

Индонезияда лой кўчкиси ва сув тошқинлари оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги об-ҳаво бўйича жиддий огоҳлантириш эълон қилиб, минтақада ёғингарчилик меъёридан юқори бўлишини тахмин қилди.

Комил Алламжоновга суиқасд билан боғлиқ жиноят иши бўйича қўшимча маълумот берилди

Ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек, 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.

АҚШ давлат қарзи рекордни урди

АҚШ давлат қарзи янги тарихий рекорд даражага етди.

«Ўлган» ҳинду дафн маросимида ўзига келди

Ҳиндистонда 25 ёшли йигит дафн маросимида ўзига келди.

24 ноябрь куни Китоб туманида яшаган эркак турмуш ўртоғи хамда қиз фарзандини қасддан ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қозоғистон колониясида терактнинг олди олинди

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Сўнгги ўн ойда неча киши оилавий зўравонлик билан жавобгарликка тортилди?

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов Ўзбекистонда оилавий (маиший) зўравонлик билан жавобгарликка тортилган шахслар статистикасини маълум қилди.

2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади – сабаб маълум

2050 йилга бориб айнан иқлим ўзгариши омиллари сабаб 1,2 миллиардга қадар одам яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлади.

Ихтиро: кир ювиш машинаси энди одамни ювиб қуритади

Ҳеч ким ҳаммом ва душ одамлар учун, кир ювиш машиналари эса кийим учун эканлигига шубҳа қилмайди.

Ғазода ярим миллион одамнинг канализация сувлари остида қолиши мумкинлиги эълон қилинди

Қиш фаластинликлар учун Ғазодаги соғлиқни сақлаш инқирозини ёмонлаштиради — UNRWA расмийси.

Европа Украинага қўшин юборадими?

Европа давлатларида Украинага ҳарбий хизматчилар ёки хусусий ҳарбий компаниялардан жангчилар юбориш ҳақида гаплар қайта бошланди.

«Биз болаларни ер юзидаги дўзахда ҳалок бўлишга ҳукм қиламиз”

Ғазо шимолида 10 ёшгача бўлган 130 мингга яқин бола қамалда қолди.

Тайван Украина борасида кутилмаган баёнот берди

Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Ҳизбуллоҳ Исроилга Байрут учун жавоб зарбаси йўллади

Ливандан учган ракеталар Тел-Авив ва Ҳайфа ҳудудларига келиб урилди.

Исроилликлар мамлакатнинг «халқаро мавқеи»дан хавотирда

Исроилнинг собиқ дипломати Алон Лиелнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш келишуви Ғазода эмас, балки Ливанда амалга ошиши эҳтимоли кўпроқ, чунки бу АҚШ учун «муҳимроқ».

Россия шаҳарларидан бирида одамларга қарата ўқ узилди

«Қўлга олиш» режаси эълон қилинган.

Украина қуролли кучлари офицери: Руслар Донетск вилоятини қишдан олдин эгаллаб олади

Россия қўшинлари қишгача Донетск вилоятини эгаллаб олади, шундан сўнг музокаралар бошланади.

Россиянинг йирик дрон ҳужуми: Зеленский ҳаво мудофаасини яхшилашга чақирди

Зеленский Россиянинг дрон ҳужумидан кейин ҳаво мудофаасини яхшилашга чақирди.

Исроил «хоҳлаган одамга, хоҳлаган вақтда ҳужум қилади»

Ҳозир ҳар бир ливанлик сизга айтадиган нарса шуки...

Яҳудийларнинг қотилликлари

Ғазода қурбонлар сони ортиб бормоқда.