Еврокомиссия: Венгрия вето қўйганига қарамай, Украина Европа Иттифоқидан молиявий ёрдам олади

Еврокомиссия: Венгрия вето қўйганига қарамай, Украина Европа Иттифоқидан молиявий ёрдам олади

27 ёки 26 давлат иштирок этишидан қатъи назар Киевга 2023 йил учун ваъда қилинган 18 миллиард евро тақдим этилади, деб хабар берди Еврокомиссия.

"Биттасидан ташқари барча молия вазирлари олдинга силжишга ва бу мақсадга эришиш йўлларини излашга тайёр. Биз Европа Иттифоқининг биргина давлати бу молиявий ёрдамни кечиктиришига йўл қўя олмаймиз. Ёрдам етказиб берилиши керак ва етказиб берамиз ҳам", — дея таъкидлади савдо бўйича Европа комиссари Валдис Домбровскис.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!