Евро—2024. Шотландия Швейцария билан дуранг ўйнади

Евро—2024. Шотландия Швейцария билан дуранг ўйнади

Футбол бўйича Европа Чемпионати 2-турида Шотландия ва Швейцария ўзаро баҳс олиб борди.

А гуруҳидан ўрин олган баҳснинг 13-дақиқасида ҳисоб очилди. Шотландия футболчиси Скот Мактоминей ўз номини таблога ёздириб қўйди. 26-дақиқада Жердан Шакири ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади ва учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Германия Венгрия устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

Евро—2024

2-тур

19 июнь, чоршанба

Шотландия – Швейцария 1:1

Голлар: 1:0 – 13 Мактоминей, 1:1 – 26 Шакири.

Шотландия: Ганн, Ралстон, Хэнли, Тирни (Маккенна, 61), Хендри, Робертсон, Макгрегор, Мактоминей, Гилмор (Маклин, 79), Макгинн, Адамс.

Швейцария: Зоммер, Видмер, Родригес, Шер, Аканжи, Стергиу, Эбишер, Шакири (Эмболо, 60), Жака, Фройлер (Серро, 75), Амдуни, Варгас (Ридер, 75), Ндое.

Огоҳлантиришлар: Родригес (31), Мактоминей (51), Маккенна (68), Макгинн (71), Серро (86).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!