Эстония президенти "Крокус" теракти ҳақида фикр билдирди
Эстония президенти Алар Карис Красногорскдаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган терактни қоралади ва бу шафқатсизлиги билан даҳшатли эканини айтди.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
“Эстония ҳар қандай шаклдаги терроризмни кескин қоралайди. Москвадаги ҳалокатли теракт ўзининг шафқатсизлиги билан даҳшатли”, — деди Карис.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).