Эртадан барча буюм, қурилиш материаллари, автомобиль сотуви, маиший-техника, иккиламчи буюмлар бозорлари ёпилади

Эртадан барча буюм, қурилиш материаллари, автомобиль сотуви, маиший-техника, иккиламчи буюмлар бозорлари ёпилади

2020 йил 24 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча буюм, қурилиш материаллари, автомобиль сотуви, маиший-техника, иккиламчи буюмлар бозорлари ва мулкчиликдан қатъи назар барча савдо комплекслари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

Фақатгина деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари, шифохоналар, поликлиникалар, дорихоналар фаолияти тўхтатилмайди, улар аввалги тартибда ишлашни давом эттиради.

Умумий овқатланиш муассасаларига ёпиқ ҳолатда, яъни мижозларни қабул қилмасдан, фақат таомларни етказиб бериш билан шуғулланади. Бу йўналишда фаолият юритувчи тадбиркорларга таом етказиб бериш хизматларини ривожлантириш тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!