Эрон Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари реставрациясида қатнашмоқчи

Эрон Ўзбекистондаги маданий мерос объектлари реставрациясида қатнашмоқчи

"Дунё" хабарига кўра, мулоқотда Алиризо Аниси Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг энг етакчи мамлакатларидан бири сифатида билишини ва ўзбек тадбиркорлари билан биргаликда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистондаги маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича лойиҳаларда қатнатиш таклифини ҳам илгари сурди.

Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашди.

Бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Эрон томони дипломатик миссия биносида ташкил этилган ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари билан безатилган ва мамлакатимиз урф-одатлари ва анъаналари акс этган бурчак билан танишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!