Эрон ташқи ишлар вазири Россияга ташриф буюради

Эрон ташқи ишлар вазири Россияга ташриф буюради

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахоннинг Россияга ташрифи бўлиб ўтади, аммо ушбу ташриф қачон бўлиб ўтиши аниқ эмас. Бу ҳақда душанба куни Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Ҳозирда биз турли саналарни кўриб чиқмоқдамиз. Ташриф бўлиб ўтади, аниқ саналар йўқ, у бекор қилинмади, балки қолдирилди", - деди Руденко тегишли саволга жавоб берар экан.

Россия ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг музокаралари 17 январь куни Москвада бўлиб ўтиши керак эди. Кейинроқ Россия ТИВ музокаралар томонлар келишувига кўра бошқа кунга кўчирилганганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!