Эрон ҳарбийлари Исроилнинг тунги ҳужумига илк бор изоҳ берди. Теҳрон, Хузистон ва Илом вилоятларига зарба берилди. Ҳужум қайтарилгани, аммо "чекланган зарар"га олиб келгани айтилмоқда.
Ҳужум ҳақида Эрон ҳаво мудофаа кучлари изоҳ берди, деб хабар беради Mehr агентлиги. "Ислом республикаси раҳбариятининг жиноий ва ноқонуний ционистик режимга ҳар қандай авантуристик ҳаракатлардан тийилиш тўғрисида олдинги огоҳлантиришларига қарамай, Тель-Авив режими Теҳрон, Хузистон ва Илом вилоятларидаги бир қанча ҳарбий объектларга ҳужум қилди”, — дейилади ҳарбийлар шарҳида.
Исроил мудофаа кучлари аввалроқ Эронга қарши операция якунланганини эълон қилган эди. Ҳужум нишонлари Исроил ҳудудини бомбардимон қилиш учун ишлатилган ракета заводлари бўлган. ЦАХАЛ операцияни муваффақиятли деб ҳисобламоқда. Walla нашрининг маълумотига кўра, ҳужумда Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг 100 дан ортиқ самолёти иштирок этган. Айни пайтда Суриядаги ҳарбий объектлар ҳужумга учради. Эрон ва Ироқдаги ҳаво ҳудуди ёпиқ.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россия газини Украина орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши европаликларнинг турмуш даражасига “энг салбий таъсир кўрсатади”, шунингдек, Европанинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.