Пахтачи туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал содир бўлди. Оқибатда улардан бири вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Унга кўра, ҳолат 14 май куни содир бўлган. Тумандаги 12-умумтаълим мактабининг 2 нафар 11-синф ўқувчиси ўзларининг ҳудудидан тахминан 10 км олисдаги Ёбу маҳалласига репетиторга боришган. Ўқув марказида улар ва тумандаги 1-умумтаълим мактабининг 3 нафар ўқувчиси ўртасида жанжал келиб чиққан.
Жанжал оқибатида Умиджон исмли ўқувчи воқеа жойида вафот этган. Унинг синфдоши эса оғир тан жароҳатлари билан Пахтачи тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Уларни калтаклаган 1-умумтаълим мактабининг 3 нафар ўқувчиси 15 май куни ушланиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Вафот этган ўқувчи оилада ёлғиз ўғил экани, унинг онаси фарзанди ўқиган мактабда фаррош бўлиб ишлаши айтилмоқда. Шифохонага ётқизилган ўқувчининг аҳволи ҳозирча маълум эмас.
Содир этилган ушбу жиноят 1-умумтаълим мактабида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган. Унда Самарқанд вилояти ИИБ раҳбари Раҳмат Маматов ҳам қатнашган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
“Пахтачи туманининг Можар маҳалласида жаҳл-ғазаб туфайли бир оила бошига мусибат тушди. Вояга етмаган ёшлар жаҳлга берилиб, бу ўзаро жанжалга айланиб кетади. Оқибатда эса бир инсон умри хазонга айланди”, дейилади ИИБ хабарида.
Қайд этилишича, муҳокамада маҳалла еттилиги ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани айтилиб, эндиликда ишни ҳамкорликда тўғри ташкил этиши юзасидан кўрсатмалар берилган.
Kun.uz ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Бахтигул Қаршиева билан боғланди. У ҳолат бўйича тўлиқ маълумотга эга эмаслигини, маълумот олгач таҳририятга билдиришини маълум қилди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.