Ереван метроси бир кун ишламайди

A A A
Ереван метроси бир кун ишламайди

Арманистон пойтахти Ереванда техник сабабларга кўра метро ишламайди.

Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Қайд этилишича, метро кундузи йўловчилар учун ишламайди.

“Ҳурматли йўловчилар, бугун Ереван метроси техник носозликлар туфайли ёпилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

Кеча Ереван метроси бекатлар ўртасида поездлар ишдан чиқиши сабабли чекловлар билан ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!