Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Бу ҳақда Туркия президенти девони хабар берди.
Томонлар Туркия ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар билан бир қаторда муҳим минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилдилар.
Эрдўған Туркиянинг Россия ва Украина ўртасидаги жанговар ҳаракатларни тугатишга қаратилган жараённи диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлаб, тинчлик музокараларини ташкил этиш билан бирга ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Туркия президенти Сурия масаласида Россия билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини, унинг фикрича, минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Туркия суд тизими мустақил эканини айтаётганларнинг барчаси "ҳақиқатни била туриб, бошини қумга тиқиб, онгли равишда бу жиноятга шерик бўлмоқда," дея таъкидлади қамоққа олинган Истанбул мери Экрем Имомўғли.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.