Нашрнинг хабар беришича, Туркия суди Истанбулнинг собиқ мэри Экрем Имомўғлуни у Бейликдузу туманига раҳбарлик қилган даврдаги коррупция иши бўйича оқлади.
Экрем Имомўғли ва яна олти киши устидан иш 2023 йил январ ойида қўзғатилган. Айбловга кўра, сиёсатчи 2015 йилда Бейликдузу тумани ҳокими лавозимида ишлаган чоғида тендер натижаларини сохталаштиришда иштирок этган. Бунинг ортидан эса унга уч йилдан етти йилгача қамоқ жазоси таҳдид солаётганди.
Судланувчининг адвокати Нусрет Йилмаз суд мажлисида айблов томони беш маротаба ўтказилган суд жараёнларига қарамай, ҳали ҳам айблов хулосасини тайёрламаганини танқид қилган.
Март ойида Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби, мухолифат томонидан 2028 йилги президентлик сайловларида номзод этиб кўрсатилган Истанбул мэри Экрем Имамўғли ҳам ҳибсга олинган эди. Сўнгги ойларда Туркияда минглаб одамлар иштирокида мухолифат норозилик намойишлари ўтказилмоқда, уларда Эрдўғаннинг истеъфоси талаб қилинмоқда
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.