Эронлик спортчи Мортеза Меҳрзодселакжоний уч карра Паралимпия чемпиони бўлиши мумкин. Унинг бўйи салкам 2,5 метр.
Спортчи бундай бўйи билан Париждаги Паралимпия давомида полда ухлашга мажбур бўляпти.
Мортеза ўтириб ўйналадиган воллейбол бўйича Эрон МТЖнинг энг яхши ўйинчиларидан. Бош мураббий Ҳади Резайгарконий ОАВга айтишича, спортчига Токиодаги ўйинларда бўлганидек махсус ётоқ берилмаган ва Мортеза ерда ухлаб қолишга мажбур бўляпти.
“Унинг махсус кровати йўқ, лекин ҳаётда энг муҳим мақсади бор, — дейди мураббий. Унга ерда ухлаётгани ёки тўйиб овқатланмаётгани муҳим эмас. Унинг учун асосийси — чемпионлик”.
Эрон 1988 йилдан бери ўтириб ўйналадиган волейбол бўйича 9 та Олимпия ўйинларидан 7 тасида ғолиб чиққан. Париждаги олтин медаль 2016 йилдаги Паралимпияга 1-марта қатнашган Меҳрзодселакжоний учун учинчиси бўлиши мумкин.
Спортчига болалигида акромегалия ташхиси қўйилган. Бу касаллик ўнг оёқ чапидан 15 см калта бўлишига олиб келадиган кам учрайдиган гормонал касаллик саналади.
Меҳрзодселакжоний Паралимпия ўйинлари тарихидаги энг баланд бўйли спортчи — ҳатто ўтирганда ҳам унинг бўйи 1,8 метрдан баланд. Уятчан спортчи баъзан ногиронлар аравачасидан фойдаланади ва ташқарига чиқишдан уялиб, 5 йилни уйида ёлғиз ўтказган.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.