Давлат Статистика қўмитаси 10 декабр куни ўтказган мониторинги давомида Ўзбекистоннинг энг арзон ва энг қиммат озиқ-овқат бозорлари маълум бўлди.
Энг арзон мол гўшти – Нукус шаҳар бозорида қайд этилган - 35 000 сўм, энг қиммат нарх эса – Тошкент шаҳрининг Миробод бозорида қайд этилган – 57000 сўм.
Қўй гўштининг энг арзон нархлари Нукус деҳқон бозорида, Тошкент шаҳрининг Фарҳод бозори ва Миробод бозорларида қайд этилган - 38 000 сўм. Энг қиммат нархлар эса - Олой деҳқон бозорида кузатилган - 64 000 сўм.
Энг арзон картошка нархи 1 600 сўм - Миробод деҳқон бозори ва энг қиммат картошка 4000 сўм – Олой бозорида қайд этилган. Пиёзнинг энг арзони Андижон Марказий бозрида ва Янгийўлда қайд этилган – 1000 сўмдан, максимал нархлар эса Тошкент ва Ургенч бозорларида қайд этилган – 3500 сўм. Сабзи ҳамма вилоятларда 1000 сўмдан, фақат Олой бозорида – 4000 сўм.
Тухум нархлари Самарқанд бозорлари ва Қўйлиқда – 6000 сўмдан, Бухоро, Қарши ва Олой бозорида – 10 000 сўм.
Гуруч Нукус ва Бухоро бозорларида – 4 минг сўмдан, Тошкентнинг Олой ва Миробод бозорларида – 18 минг сўмдан. Ўсимлик мойи Тошкент бозорларида 8400 сўмдан, Бухорода эса – 13500 сўм.
Хулоса қилиб айтганда, 1 кило гуруч, 1 кило гўшт, 1,5 кило сабзидан ош пишириш Нукусда 45 минг сўм бўлса, Тошкентда Олой бозори атрофида 85 минг сўмга тўғри келади.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Владимир Путинга шахсий учрашув ўтказиш ва музокаралар вақтида ўт очишни тўхтатиш таклифи акс этган очиқ хат ёзди.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.