Бунёд Абдуллаев янги лавозимга тайинланди

Бунёд Абдуллаев янги лавозимга тайинланди

Бунёд Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигига матбуот котиби этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Абдулаев Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Давлат экология қўмитаси, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида масъул лавозимларда ишлаган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!