Энергетика вазирлиги делегацияси Туркиянинг “EPİAŞ” компаниясига ташриф буюрди

Энергетика вазирлиги делегацияси Туркиянинг “EPİAŞ” компаниясига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Туркиянинг “EPİAŞ” компаниясига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида делегацияга Туркиядаги энергия савдоси, “EPİAŞ” компанияси томонидан бошқариладиган бозорлар ва тақдим этилаётган хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Унда “EPİAŞ” компанияси бош директори Таҳа Мели Арвас Ўзбекистонда энергия бозорларини ривожлантириш йўлида ўзаро ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Мезбон томон делегация учун “EPİAŞ” компанияси фаолияти, Туркия энергия бозорининг истиқболи, энергия бозорини мувозанатлаш, ҳисоб-китоб операциялари, бозор назорати тадқиқотлари ва шаффофлик платформаси каби масалаларда тақдимотлар ўтказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!