Ўзбекистонда истеъмолчиларга табиий газ (паст босимли тармоқлар) ва суюлтирилган газ етказиб беришда монополия бекор қилинади.
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналиши бўйича 2024 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унда истеъмолчиларга табиий газ (паст босимли тармоқлар) ва суюлтирилган газ етказиб беришда монополияни бекор қилиш, хусусий секторни жалб қилиш, энергия ресурсларининг бозор тамойилларини жорий этиш ва ресурсларнинг ҳисоб-китобини аниқ юритишни йўлга қўйиш белгиланган.
2024 йил апрелга қадар табиий ва суюлтирилган газ тақсимлаш тармоқларини хусусий секторга ўтказиш тартиби (низом) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим.
Ишлаб чиқилган тартиб асосида табиий газ тақсимоти тизими 2024—2025 йилларда хусусий секторга ўтказиладиган “пилот” ҳудудлар аниқланади.
Ушбу ҳудудлардаги тизимни хусусий секторга ўтказиш юзасидан салоҳиятли компаниялар билан ўтказиладиган музокаралар натижаси бўйича аниқ шартлар асосида тақсимлаш тармоқлари хусусий секторга ўтказилади.
Шунингдек, 2024 йил давомида Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтегаз” қуйидаги геологик-техник тадбирларни амалга ошириши лозим:
95 та ишлатиш қудуқларини бурғилаш;
81 та қудуқларда мураккаб турдаги капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш ҳисобига ишлаб чиқаришга қайтариш;
42 та технологик тадбирларни амалга ошириш.
Бажарилган ишлар эвазига 29,3 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқариш режалаштирилган.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия ҳукумати маҳаллий авиаташувчиларда самолётлар тақчиллиги хавфи туфайли Россия ичида йўловчи рейсларини ташкил этиш учун дўст мамлакатлардан ёрдам сўрамоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.