Энди банкомат орқали пластик картангизга пул солишингиз ҳам мумкин

Энди банкомат орқали пластик картангизга пул солишингиз ҳам мумкин

Энди фойдаланувчилар пулларини нақдлаштиришдан ташқари, NCR SelfServ 6632 русумли банкомат ёрдамида картага пул (сўм) солишлари ҳам мумкин.

ЯУПМнинг хабарига кўра, энди Uzcard карта эагалари ўз пластик карталарининг ҳисобини пул маблағи билан тўлдириш учун унга хизмат кўрсатаётган банкга боришлари шарт эмас. Ушбу жараённи cash-in функцияларини қўллаб-қувватловчи NCR SelfServ 6632 русумидаги янги банкоматлар орқали амалга ошириш мумкин.

Cash-in ва cash-out функцияларидан ташқари, ушбу банкоматларда тўғридан-тўғри чет эл валютасини маҳаллий пул бирлигига конвертация қилиш имконияти яратилган. Валюталар курси эса, комиссия тўловларисиз ушбу банкоматга хизмат кўрсатаётган банк томонидан ўрнатилади.

Юқорида санаб ўтилган қулайликлар мужассамлашган бир қатор банкоматларга қуйидаги банклар томонидан хизмат кўрсатилмоқда:

Agrobank

Xalq banki

Ravnaq-bank

KDB

Hi-Tech bank


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!