“Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2024 йил Тинч океанидаги Эл-Ниньо кенг кўламли иқлим ҳодисаси туфайли рекорд даражадаги иссиқ йиллардан бири бўлиши мумкин, бу эса шусиз ҳам 2023 йилда энг юқори чўққига чиққан глобал ҳароратга катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун 2024 йилда ҳароратнинг янада ошиши эҳтимоли юқори”, — деди Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров.
Қирғизистон ҳукумати раҳбари узоқ муддатли прогнозларга эътибор қаратиб, иқтисодий муаммолар бутун Марказий Осиёга таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2050 йилга бориб минтақада аҳоли сони 27 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу эса озиқ-овқатга 35 фоиз, ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг 50 фоизга ошишига олиб келади.
Жапаров келгусида сув ресурслари ва яшил энергия Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий бўғини бўлиши лозимлигини таъкидлади. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ушбу ресурслар минтақадаги барча давлатларнинг барқарор ривожланишининг асосига айланиши керак, деган фикрни билдирди.
2023 йил охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йилда сувдан норационал фойдаланиш туфайли фавқулодда тежамкорлик режими жорий этиш ниятида эканлигини маълум қилиб, бу мамлакат иқтисодиёти учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарганини таъкидлади.
Эл-Ниньо – Тинч океанининг сирт қатламидаги ҳарорат ўзгариши ҳодисаси. У иқлимга сезиларли таъсир кўрсатиш ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари: ўрмон ёнғинларидан тропик циклонлар ва узоқ муддатли қурғоқчиликни келтириб чиқариш қобилияти билан ажралиб туради.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади