Дастлабки маълумотларга кўра, Беларус президенти Александр Лукашенко сайловчиларнинг 87,6 фоиз овозини тўплаган. Иккинчи ўринни Сергей Сиранков 2,7 фоиз овоз билан эгаллади. Қолган номзодлар 2 фоизлик чегарани босиб ўта олишмади. Шунингдек, «барчасига қарши» деган вариант учун 5,1 фоиз сайловчи овоз берган. Ушбу рақамлар Беларус Ёшлар ташкилотлари қўмитасининг экзит-полл маълумотларидан олинган.
Президент сайловлари Беларусда 26 январь куни маҳаллий вақт билан 08:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтди. Сайловлар Ғарб кузатувчилари иштирокисиз ўтказилди ва хориждаги сайлов участкалари очилмади. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларда иштирок этиш даражаси 85,7 фоизни ташкил этди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳамда қўшничилик сиёсати ва кенгайиш масалалари бўйича комиссар Марта Кос Беларусдаги сайловларни танқид остига олди. Уларнинг баёнотида 26 январда ўтказилган сайловлар «эркин ва адолатли эмас» деб таърифланган ва Беларус халқининг «ўз мамлакатини бошқарадиган шахсни танлашда ҳақиқий овозга эга бўлиши керак» экани таъкидланган.
Туркия суд тизими мустақил эканини айтаётганларнинг барчаси "ҳақиқатни била туриб, бошини қумга тиқиб, онгли равишда бу жиноятга шерик бўлмоқда," дея таъкидлади қамоққа олинган Истанбул мери Экрем Имомўғли.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.