ЕИ Россияга қарши янги санкциялар пакетини қабул қилмайди, агар...
Агар Россия нефти нархининг юқори чегараси белгиланмаса, Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини қабул қилмайди, деб ёзади Politico газетаси.
3 октябрь куни ЕИ давлатлари вакиллари Россияга қарши навбатдаги санкцияларни, хусусан, денгиз орқали ташиладиган нефт нархини чеклашни муҳокама қилади.
Бу ҳаракатга эса қатор давлатлар, жумладан Венгрия ҳам тўсқинлик қилишда давом этмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).