Одамларни ноқонуний ташишга қарши курашиш ва ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатиш учун Брюссель Мавританияга 210 миллион евро миқдоридаги ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Европа Иттифоқи Мавританияга 210 миллион евро ажратади. Маблағлар одамларни ноқонуний ташишга қарши курашиш ва ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун сарфланиши керак. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Брюссель позициясини билдириш учун Мавритания пойтахти Нуакшоттга борди. Унга миграция инқирозини бошдан кечираётган Испания бош вазири Педро Санчес ҳамроҳлик қилди.
– Биз демократик ҳукуматларнинг қулаши, террорчилик хуружлари сонининг кўпайиши, қочқинлар ва ички кўчувчилар сонининг кўпайиши, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўткир инқирознинг кескинлашувига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу чақирувга жавоб беришни истасак, биргаликда ишлашимиз ва кенг қамровли стратегиядан фойдаланишимиз керак, - деди Испания Бош вазири Педро Санчес.
Ноқонуний миграцияга қарши кураш Саҳел минтақасида хавфсизлик муаммоларини мураккаблаштиради. Нуакшот Малидаги қийин вазият туфайли муҳожирлар оқимига дуч келди.
150 минг қочқинга бошпана берган Мавритания ҳам транзит ҳудудга, ҳам муҳожирларнинг охирги манзилига айланмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.