ДХХ: Фарғонанинг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди

ДХХ: Фарғонанинг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

▪️Қува туманида яшовчи, 1977-й.т., муқаддам судланган шахс 2020-йилда туман ҳокимининг қарори асосида, ўзининг қариндошига “Ёшлар меҳнат гузари” бино-иншоотлари қуриш учун ижара ҳуқуқи асосида берилган 15 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️Учкўприк туманида яшовчи, 1959-й.т. шахс 2016-йилда ўзининг ўғли номига ташкил этилган боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2019-йилдаги қарори билан сабзавотчилик-боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида қўшимча равишда ажратиб берилган 10 гектар ер майдонини харидорга 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

▪️Тошлоқ туманида яшовчи, 1981-й.т., муқаддам судланган шахс туман ҳокимининг 2017-йилдаги қарори билан ўз акасига иссиқхона ва боғдорчилик учун фойдаланишга берилган 30 сотих ер майдонидан 12 сотихини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 19,2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

▪️Риштон туманида яшовчи, 1986-й.т. шахс давлат захирасидаги 12 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!