Дунёнинг энг қари бегемоти ўзининг 55 ёшини “нишонлади”

Дунёнинг энг қари бегемоти ўзининг 55 ёшини “нишонлади”

Таиланднинг Чонбури шаҳридаги ҳайвонот боғи “истиқоматчиси” Мэ Мали лақабли бегемот ўзининг 55 ёшини “нишонлади”.

Ҳайвонот боғи кузатувчилари у учун тропик мевалар ва сабзавотлардан торт тайёрлашди. Боғ меҳмонлари эса бегемот учун қўшиқ куйлашди. Ҳайвонот боғи директори Аттапорн Срихеруннинг айтишича, у дунёдаги энг қари бегемот бўлиши мумкин.

Одатда, ёввойи табиатда бегемотлар 40 ёшгача яшайди. Камдан-кам ҳолларда эса улар 60 йилгача умр кўриши мумкин. Мэ Малининг 21 та боласи бор ва улар Таиланднинг турли ҳайвонот боғларида яшашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!