Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстарада санъати фестивали 2024 йилда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Фестивалнинг ўз доираси ва миқёсига мос шаклда жаҳон юлдузлари иштироки ҳам кўзда тутилади.
Фестивал тадбирларига таклиф этилиши мумкин бўлган, гала концертда учратиш эҳтимоли бўлган санъаткорлар ҳақида матбуот хизмати томонидан (матнли рўйхат эмас) видеолавҳа ҳавола этилди.
Фестивалга ушбу видеодаги хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилди. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзбек эстарадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.
Ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, мархум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум.
Фестивал арафасида тадбир бўйича матбуот анжумани ташкил этилади ва барча ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.
Барча юртдошларимизни ва уларнинг оила аъзоларини яна бир бор, июль ойида Хонобод шаҳрида ўтказиладиган “Дунё садолари” фестивалига таклиф этиб қоламиз!
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларининг бир қисмини Германиядан олиб чиқиб кетиш борасида НАТО расмийларини олдиндан огоҳлантирмаган, деб хабар бермоқда «Euronews».
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.